Кавани фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

15 ноя 2019, 23:26
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани мавсум якунлангач, Италия А сериясига қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Футболчининг акаси ва агенти футболчига Италиядан таклифлар бўлаётганини тасдиқлади, аммо Эдинсон январда жамоасини ўзгартирмаслиги аниқ.

“Ҳа, Италияга қайтиш варианти олдимизда бор, -деди Вальтер Квани calcionapoli26.it. нашрига берган интервьюсида. – Бизга Италия клублари таклиф билан чиқишди, аммо уларнинг номларини айтиш мавриди эмас. Лос-Анжелес Гэлакси варианти ҳақида гапирадиган бўлсам, Эдинсон яна камида бир мавсум Европада тўп тепмоқчи. Аниқ айтишим мумкин бўлган хабар шуки, укам январда ПСЖни тарк этмайди”.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia