Катта маблағ қарз бўлиб қолган хитойлик бизнесмен "Милан"ни сотиш ниятида

Mirjalol Normatov
15 мар 2018, 18:43
Хитойлик бизнесмен Ли Юнхун жамоани сотишни ўйламоқда.

У 2017 йилнинг апрелида жамоа билан 740 млн евролик шартнома имзолаганди. Ли кредит олганди, ҳозирча қарзни батамом узганича йўқ. Бу мавсумда ҳам жамоа топ даражага ета олмади. Бу мавсумда "россонери"лар раҳбарияти трансферлар учун 230 млн евро сарфлади.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, жамоанинг янги эгаси Саид Ал-Фаласий бўлиши мумкин. У Дубайда ҳукмронлик қилаётган Ал-Мактумнинг оиласи аъзоси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›