

"Қолганлар хато қилиб, азият чекишини томоша қиладиганларга мурожаат қиляпман: Сизга ҳамдардман. Бунчалик ғазаб қаердан пайдо бўлганини билмайман, аммо бу ўтиб кетади ва ҳаётингизда яхши дамлар пайдо бўлишига умид қиламан" - деб ёзди дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Кариус "Ливерпуль" ҳамда "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал учрашувидаги хатосидан сўнг танқидлар "ёмғири" остида қолиб кетган эди.


