

«Албатта, Дидье Дешам жамоасида ўйнашни истайман. Ажойиб мавсумни ўтказган бўлсам ҳам Франциядаги Европа чемпионатини ўтказиб юбордим.
Мураббий билан ҳеч қандай муаммоим йўқ, аммо у ишлар экан мени термага чақирмайди. Евро-2016дан олдин ҳам менга ҳеч қандай тушунтириш беришмаганди.
Жаҳон чемпионати? Россияга боришга умид қилаяпман. Аммо ўзимни алдагим келмаяпти, ахир 2,5 йилдан буён термага чақирув олмаяпман», – дейди Бензема.




