Канте "Челси"нинг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёр

Aslanov Jasurbek
18 июл 2018, 08:30
"Челси" ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте Лондон клубининг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёр.

Франциялик бошқа клубга ўтишга ёки "Челси"да қолишга рози, ҳаммаси клуб раҳбариятининг хоҳишига боғлиқ.

Маълумотларга кўра, Канте "Челси" билан муносабатларни бузмоқчи эмас. Олдинроқ, ярим ҳимоячига "Барселона" қизиқиш билдираётгани айтилган эди.

"Челси" Кантега катта эҳтимол билан янги шартнома таклиф қилади. Томонлар яқин вақт ичида музокараларни бошлаши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le 10 Sport