Журналист саволи Тухелнинг жаҳлини чиқарди

Aslanov Jasurbek
25 окт 2018, 11:16
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель "Наполи"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувидан (2:2) сўнг, журналист берган саволдан ғазабланди.

Журналист мутахассисга қуйидаги саволни берди: "Катта молиявий имкониятлар Париж клубини турнирнинг асосий фаворитига айлантирадими?"

"Вау, яхши, бу сизнинг фикрингиз. Аммо ҳозирги суҳбатимиз ҳам ғалатироқ кўриняпти. Биз ресторанда эмасмиз! Сиз шунчаки менга савол беряпсиз, мен эса ўз фикримни айтяпман ва уни қабул қиляпсиз. Тўғрими?

Сешанба куни менга биз фаворитлигимизни айтган эдингиз, ўшанда ҳам йўқ деганман. Менга ишонишингизга тўғри келади, чунки айни дамда вазият шундай" - дейди немис мутахассиси.

ПСЖ жой олган гуруҳ жадвали билан танишинг: C гуруҳи

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo