

"Мен Кевин Де Брюйнега овоз бераман деб ўйлайман. У сўнгги йиллар давомида ажойиб футболни кўрсатмоқда.
Футболни яхши кўрадиган одам унинг қандай ўйнаётганини кўриб мамнун бўлади, сабаби у футболни тушунади ва жуда ақлли ўйинчи", - дейди Жоржиньо.
Мукофот бериш маросими 29 ноябрь куни Париждаги Шатл театрида бўлиб ўтади.



