"Женоа"га қарши ўйиндан олдин "Рома" етакчисида коронавирус аниқланди

Mirjalol Normatov
6 ноя 2020, 22:59
"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко коронавирус юқтириб олганини маълум қилди.

"Карантин қоидаларига амал қилишим керак эди. Менда асосий симптомлар йўқ. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Руҳан ва қалбан жамоадошларим биланман", - деб ёзади футболчи инстаграмида.

34 ёшли босниялик ҳужумчи ушбу мавсумда 7 ўйинда 3 гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

6 турдан кейин "Рома" А Серияда 8-ўринни эгаллаб турибди. Римликларнинг навбатдаги ўйини 8 ноябрь куни "Женоа"га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal