

Римликлар раҳбарияти агар жамоани Жеко тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини Манжукич билан тўлдиришмоқчи.
Tuttosport нашрининг хабарига кўра, “Рома” ҳозирча ўз ҳужумчиси Эдин Жекони “Ювентус”га қўйиб юбориш ниятида эмас. Римликлар дастлаб босниялик футболчининг ўрнини тўлақонли боса оладиган ҳужумчини қўлга киритишмоқчи.
Хабарларга кўра, ушбу нуқтада “бўрилар” раҳбарияти айни пайти эркин агент мақомидаги Марио Манжукични кўришмоқда.
Жорий йил 34 ёшли хорватиялик футболчи Қатарнинг “Ал Духайл” жамоаси сафида ҳаракат қилиб, атиги бешта ўйинда майдонга тушди.



