

Бироз олдин Туркманистон ва Ливан ўртасидаги баҳс якунига етди. Унда дастлаб қўшниларимиз ҳисобни очишди, бунга ливанликлар иккита гол билан жавоб беришди. Сўнгги дақиқаларда Туркманистон иккита гол уриб 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришишди.
Ушбу мағлубиятга қарамай Ливан 10 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда қолмоқда. Жамоа сўнгги турни Жанубий Кореяга қарши ўтказади. Туркманистон эса 9 очко билан саралашни якунлади ва энди Осиё кубоги-2023 саралаши учинчи босқичида иштирок этади.
ЖЧ-2022 саралаши.
Туркманистон - Ливан 3:2
Голлар: Зафар Бобожонов 59, Гуйчмурат Аннагулиев 85, Алтимурад Аннадурдиев 90+3 - Рабиҳ Атая 73, Суни Саад 75.
Четлатиш: Нур Мансур 86.




