Жанубий Корея К-лигаси. Бугун Алибоев жамоаси ўйнайди

Alisher
22 май 2020, 12:43
Бугун Жанубий Корея К-лигаси 3-тур ўйинларига старт берилади.

Ҳамюртимиз Икром Алибоев ҳаракат қилётган "Сеул" жамоаси 3-турда "Поханг Стилерс" майдонига сафар уюштиради. "Сеул" ўтган 2 турда битта мағлубият ва битта ғалаба қайд этган ҳолда, жадвалнинг 6-поғонасида бормоқда. Рақиб "Поханг" ҳисобида эса битта ғалаба ва битта дуранг мавжуд.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 15:30да бошланади. Баҳсни Futbol TV канали жонли эфирда намойиш этади.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia