Жалолиддин Машарипов: "Идишни ҳакамга қараб отмаган эдим"

Narzulla Saydullayev
10 окт 2018, 15:00
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ОФК томонидан дисквалификация қилингани ҳақида хабар чиқди.

Champioant.asaia сайти футболчи билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқди.

- Бугун терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларидан 6 ойга дисквалификация қилинганингиз ҳақида нохуш маълумот чиқди...

- Ҳа, бу хабарни ўқидим. Кайфиятим тушиб кетди.

- Ўша вазиятни эслай оласизми?
- Ўйин тугади, ютқаздик. Захира ўриндиғида сув ичиб ўтиргандим. Якуний ҳуштак чалингач жаҳл билан идишни отиб юбордим. Тўғриси ўша вазиятда ҳакамни кўрмагандим, отган идиш ҳакамнинг яқинига ҳам бормади, 6-7 метр наридан ўтиб кетди. У эса менга улоқтирди деб ўйлади шекилли қизил карточка кўрсатди.

- Терма жамоа лагерини тарк этдингизми?
- Йўқ ҳозирча шуғулланиб турибман.

- Эктор Купер бу борада нимадир дедими?
- Ҳа. Бош мураббий бошқа бундай қилма, ҳар қандай вазиятда ҳиссиётни ушлаб туришни билишинг керак деди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia