

Испанияга қарши ўйинда хет-трикка эришган Криштиану Роналду ўзининг Португалия термаси сафида урган голлари сонини 84 тага етказиб олди ва Европа терма жамоалари сафида гол уриш борасида Венгрия терма жамоаси собиқ футболчиси Ференц Пушкашга тенглашиб олди. Энди уларда бир хил 84 тадан гол мавжуд.
Жаҳон бўйича эса терма жамоаларида гол уриш борасида Али Дайи етакчи ҳисобланади. Али Эрон термаси сафида 109 та гол уришга эришган. Роналду ва Ференц Пушкаш эса иккинчи ўринда.



