Испания ва Голландия ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади

2 дек 2019, 23:12
Испания ва Голландия терма жамоалари Евро-2020 мусобақасига тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Учрашув 29 март куни Голландия пойтахтидаги “Йохан Кройфф Арена”да ўтказилади.

Ҳар иккала жамоа ҳам 2020 йилги Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланма олишган.

Испания терма жамоаси Е гуруҳида Швеция, Польша термалари билан, Голландия эса С гуруҳида Украина, Австрия  термалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Испания терма жамоаси расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›