

Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати расмий Твиттер саҳифасида маълум қилди.
“Салом, Краснодар! Биз шу ердамиз! Ишқибозларимиз ЖЧда биздан энг яхши натижани сабрсизлик билан кутишмоқда. Биз буни амалга оширмоқчимиз!” дейилмоқда терма жамоа матбуот хизмати хабарида.
9 июнь куни испанияликлар Тунис термаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.
ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида испанлар Португалия (15 июнь), Эрон (20 июнь) ва Марокаш (25 июнь) термалари билан куч синашишади.








