

Испания терма жамоаси ва клубларининг ғалабали серияси 2002 йил “Реал”нинг Чемпионлар лигаси финалида Германиянинг “Байер” жамоаси устидан қозонилган ғалабасидан (2:1) сўнг бошланган.
Испания вакилларининг сўнгги мағлубияти 2001 йилги Чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган "Валенсия" — "Бавария" (Германия) учрашувида қайд этилган. Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилган учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобида якунланган. Пенальтилар сериясида эса Мюнхен клуби аниқроқ ҳаракат қилган - 5:4.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Германияда бўлиб ўтган ЕВРО-2024 финалида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.



