Испания ФФ Суперкубок ўйини Марокашда ўтказилишини тасдиқлади

Aziz Tukhtamuradov
10 июл 2018, 01:49
Испания Қироллик футбол федерацияси мамлакат Суперкубоги ўйинини ягона учрашувдан иборат бўлиши ва унинг Марокашда ўтказилишини расман тасдиқлаб берди.

Ушбу ўйин 12 август, якшанба куни Марокашнинг Танжер шаҳрида бўлиб ўтади. Испания Суперкубогини қўлга киритиш учун “Барселона” ва “Севилья” жамоалари майдонда саф тортишади.

Аввал хабар берилганидек, ҳар бир жамоа ўзи учун ажратилган 6 000 дона чиптага эга бўлади. Қолган чипталар эса интернет орқали сотувга чиқарилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф