

"Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонмасак бўлмас эди. Жамоадошларим яхши ҳаракат қилишди, мураббийларимиз кўрсатмаларини яхши бажаришди. Ҳисоб бунданда йирик бўлиши мумкин эди, афсуски баъзи бир вазиятларда омад юз ўгирди. Рақибларимизни яхши жамоа деб ўйлаган эдик, улар биз кутган даражада ўйин намойиш этишмади.
Ўйиндаги иккинчи голимга келадиган бўлсак, тўпни олишим билан дарвозабон олдинга чиқиб кетганини кўриб таваккал тепдим натижа ёмон бўлмади", - деб сўзини якунлади Каримов.
"УзДонгЖу" матбуот хизмати



