

Эътиборлиси, "Реал" таркибида бугун Иско ўйинни дастлабки дақиқадан майдонда бошлайди. Мадридликлар шу кунга қадар Иско асосий таркибда майдонга тушган финалларда ютқазишмаган. Булар: 2014 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали, 2014 йилги Испания кубоги ва 2016 йилги УЕФА Супер кубоги. Бугун бу анъана давом этадими ёки йўқ буни вақт кўрсатади.




