

32 ёшли эквадорлик футболчи А Сериянинг 14-тури доирасида "Милан"га қарши ўйинда иштирок этмаганди. Клубдагилар эса бу борада тушунтириш бермаганди. Қайд этилишича, футболчи бош мураббий Симоне Инзаги билан урушиб қолган. Рим клуби форвард билан шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда.
Унга "Фиорентина" ҳамда Қатар клубидан таклиф бор.



