"Интер" Брозович билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
13 авг 2021, 13:36
Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Марсело Брозовичнинг агенти билан шартномани узайтиришни муҳокама қилмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, томонлар келишувни уч йилга узайтиришлари мумкин.

Хорват "нерадзуррилар" сафида қолишни хоҳлайди, аммо у маошининг 6 миллион еврога қадар кўтарилишини хоҳламоқда. У айни дамда йилига 3,8 миллион евро маош олмоқда.

Марсело Милан жамоасида олти йилдан бери тўп тепади. Амалдаги битим келаси йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›