“Интер” “Арсенал” ҳужумчисини нишонга олди

Alisher
29 май 2020, 10:46
“Интер” ёзда катта эҳтимол билан “Барселона”га йўл оладиган Лаутаро Мартинеснинг ўрнини тўлдирмоқчи.

Хабарларга кўра, “нерадзуррилар” раҳбарияти аргентиналик футболчига ўринбосар топишган. 

Француз матбуотининг ёзишича, Милан клуби “Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказетт билан келишувга эришишга ҳаракат қилади.

Transfermarkt франциялик футболчини 48 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: lequipe.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›