

"Трансфер келишувларининг умумий айланмаси 6,4 млрд. долларни ташкил қилди. Бу 4 ёки 5 йил олдингидан 2 бараварга кўп. тизим яхши ишламоқда дейиш мумкин, чунки пул бор, аммо бу воқеалар ривожи ҳавотирлантирмоқда, шу сабабли ФИФА ҳаракат қилиши керак.
Воситачи ва агентларга тўланадиган комиссия пуллари ҳам ошмоқда. Ҳозир улар 500 млн. долларга етди. Кўплаб агентлар бу гапга қўшилишади ва бу борада назорат бўлишини исташмоқда.
Ҳамма ўзи истаганини қилиши мумкин, аммо ҳақиқатга тик боқсак, бу ишлар ортида фирибгарлик, коррупция, пул ювиш туриши мумкин. Давлат ташкилотлари ўтказган текширув ишлари бундан далолат бермоқда" - дейди Инфантино.



