

Бу ҳақда футболчининг ўзи сайтимизга маълум қилди.
-Навоийдаги фаолиятим давомида қўлдан келгунча мухлисларни, раҳбариятни хурсанд этишга ҳаракат қилдим. Менга ишонган барча-барча ўз миннатдорчилигимни билдираман. Навоийдаги фаолиятим эсда қоларли бўлди. Жамоанинг жонкуяр мухлисларига алоҳида ташаккур билдираман,- дейди Илҳом Юнусов.
Самарқандлик ярим ҳимоячи айни пайтда бир қатор таклифларни кўриб чиқмоқда.
Юнусов “Қизилқум” сафида олий лигада 58та ўйин ўтказиб 16та гол уришга эришди.


