Икарди АПЛдан тушган таклифни рад этди

Mirjalol Normatov
21 июл 2019, 12:40
"Арсенал" "Интер" форварди Мауро Икардини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрди.

"Football Italia" хабарига кўра, аргентиналик футболчи "канонирлар"дан тушган таклифга ўйлаб ўтирмай рад жавобини берган. У Лондон жамоаси раҳбариятига "Ювентус" билан келишиб қўйганини айтган.

Қайд этилишича, "Арсенал" Икарди учун Пьер-Эмерик Обамеянгни бериб юборишга тайёр бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Икардининг "Интер" раҳбарлари билан муносабатлари ёмон бўлгани учун сардорлик боғичидан маҳрум этилганди. Яқин вақтларда у жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›