Игуаин: "Ювентус" футболчилари танқидга эътиборп бермасликлари лозим"

Aslanov Jasurbek
17 янв 2017, 14:47
"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг фикрича, "кекса синьора" футболчилари танқид ва мақтовларга эътибор қаратмасликлари керак.

"Жамоанинг жорий мавсумдаги стартидан мамнунман. Биз Чемпионлар лигаси плей-оффига ва Италия Кубоги ярим финалига чиқдик. Менда ҳаммаси яхши, етарлича гол урдим. Ҳозир яхшироқ ўйнашга эътибор қаратганман.

Биз биринчи ўриндамиз, демак ҳаммасини тўғри бажаряпмиз. Танқид ва мақтовларга эътибор бермаслигимиз лозим. Ҳамма ўз хатосини ва тўғри қилаётганини яхши билади. Биз ўзимизни муносиб тутишимиз керак" - дейди Игуаин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›