

Маълумотларга кўра, "Кафу" кейинги йилни бошқа клубда бошлаши мумкин. Ярим ҳимоячи бу йил мавсумда "Локомотив" сафида 7та ўйинда майдонга тушиб 558 дақиқа ҳаракат қилди холос.
Раҳимов ўз вақтида олий лигада "Трактор", "Андижон", "УзДонгЖу", "Сўғдиёна", "Хоразм", "Гулистон", "Қўқон-1912", "Динамо", "Пахтакор" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.




