

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Бразилия термаси форварди Давид Нерес жамоаси билан шартномасини 2023 йил ёзига қадар узайтирган.
22 ёшли Нерес 2017 йилда "Сан Паулу"дан 12 миллион евро эвазига трансфер қилинганди. Ўтган мавсумда у жамоаси таркибида 50 ўйинда қатнашиб, 12 гол урди ва 19 голга ассистентлик қилди.
Унинг хизматларига "Реал", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед" каби жамоалардан қизиқишлар бўлаётганди.



