Гвардиоланинг отаси: "Месси "Барселона"нинг 80% ва "Бавария"нинг шу тарзда мағлуб бўлишини кутгандим"

Aslanov Jasurbek
8 май 2015, 14:13
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг отаси Валенти Гвардиола ўғли жамоасининг "Барселона"дан мағлуб бўлгани (0:3) ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Месси "Барселона"нинг 80% ҳисобланади. Агар у яхши формада бўлса, Леони тўхтатиб бўлмайди. Унинг голини фақат юлдузлар уради. Ўйинни хотиржам томоша қилдим, чунки воқеалар ривожи шундай бўлишини кутган эдим" - дейди Валенти Гвардиола.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 12 май куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com