Гвардиола жазоланмайдиган бўлди

Aslanov Jasurbek
5 дек 2017, 14:00
Англия футбол ассоциацияси "Саутгемптон"га қарши АПЛнинг 14-тур учрашувидаги иши учун "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола жазоланмайдиган бўлди.

Манкунианлар Рахим Стерлингнинг 96-дақиқасидаги голи туфайли ғалабага эришишди.

Учрашувдан сўнг Гвардиола майдонга тушди ва Натан Редмондга қараб бақира бошлади. Мураббийнинг ҳиссиётларга бой гапларини эшитган Редмонд ўзини хотиржам тутди. Матбуот-анжуманида Гвардиола нега бундай қилгани ҳақида тушунтириш берди.

4 декабрь куни тартиб-интизом қўмитаси Гвардиолани эшитди ва уни жазоламасликка қарор қилди. Испанияликка унинг асосий вазифалари ва бундай ҳаракатларни такрорламаслик ҳақида эслатиб қўйишди.

Гвардиола "Саутгемптон" хавбекига бақирди

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ВВС