

"Жамоада 10, 11, 12 йилдан бери фаолият олиб бораётган ва ҳар йили чин дилдан меҳнат қиладиган ўйинчиларни ҳурмат қиламан. Ҳар бири 6 ой ёки бир неча йил давомида ўзгача мавсум ўтказиши мумкин. Аммо, Компани, Агуэро, Давид Силва, Отаменди каби футболчилар ҳар йили янада кўпроқ иштиёқ билан майдонга тушишади. Булар билан ғалабага тез кўникасан", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди Sky Sports нашри.



