Гвардиола: "Де Брюйненинг товон пули - 250 млн евро"

Tolibjon Qosimov
14 сен 2018, 10:24
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйненинг нархи қанча эканини айтди.

"У жуда яхши. У жуда ҳаракатчан ўйинчи. Бьелса ("Лидс" бош мураббийи) менга ўзининг энг севимли футболчиси Де Брюйне эканлигини айтди. У ҳамма нарсани уддалайди, ўзгача йигит.

Унинг товон пули - 250 миллион евро. Шундай экан кечирасиз, у сотилмайди", - деди Гвардиола.

Де Брюйне январда "Манчестер Сити" билан шартномасини 2023 йилгача узайтирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›