Гвардиола: "Барселона"га қайтаман"

Mirjalol Normatov
26 июн 2019, 23:58
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Барселона"га қайтмоқчи эканлигини билдирди.

"Барселона"га қайтаман, аммо президент сифатида эмас. 

Бу ўринда ишлаш учун керакли сифатларга эга бўлиш керак. Менда эса бу нарсалар йўқ. Мен дунёнинг энг яхши мураббийи бўлишни истайман, клуб президенти эмас. Расмий тушликлар эса жуда зерикарли", - деди Гвардиола.

Пеп 2008-2012 йиллар давомида "Барселона"ни бошқарган ва 14 соврин қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар

Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express