Гвардиола: «60-65 ёшгача мураббийлик қилмайман, тез орада фаолиятимни тугатаман»

Narzulla Saydullayev
3 янв 2017, 08:53
«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола у қадар узоқ вақт мураббий бўлиб ишламоқчи эмас.

«Ҳар бир янги қадам жамоага фойда келтиришини истайман, акс ҳолда «Манчестер Сити»да ишламаётган бўлардим. Мен 60-65 ёшга қадар мураббийлик қилмайман. «Манчестер Сити»да 3 йил ишлайман, балки ундан кўпроқдир. Секин-аста фаолиятим якунига яқинлашмоқда.

Келажак учун режалар? Албатта гольф (кулади)», – дейди Гвардиола.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sport.es