

Французларнинг сафардаги 1:0 ҳисоби билан якунланган ғалабасида Гризманн термаси таркибида кетма-кет 36-ўйинида қатнашди. Бу эса давомийлиги бўйича терма тарихидаги иккинчи натижадир. Бунга қадар собиқ ярим ҳимоячи Патрик Виейра кетма-кет 44 ўйинда терма либосида майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ушбу учрашувда кетма-кет учинчи марта пенальтидан гол ура олмади ва терма тарихидаги антирекордни қайд этди.



