

Ушбу учрашувда “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни уддалади.. Шу тариқа, франциялик футболчи мадридликлар сафида ўзининг 169-голини уриб, клуб тўпурарлари рўйхатининг иккинчи ўринига кўтарилиб олди.
Мадрид жамоасининг тарихидаги энг яхши тўпурар Луис Арагонес ҳисобланади. Унинг ҳисобида 172 та гол мавжуд.



