Футзал. Вилоят кубоги ярим финал ўйинлари 23 январь куни ўтказилади

20 янв 2016, 23:46
23 январь куни Самарқанд шаҳридаги “Футзал” мажмуасида Вилоят кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Дастлабки финалчи номини "Панжоб-2009" ва "Афросиёб" жамоалари аниқлаб беради. Кейинги баҳсда "Нуробод" ва "Универсиада" жамоалари кураш олиб боради ва иккинчи финалчи номи маълум бўлади.

Ярим финал баҳсларининг бошланиш вақтлари билан танишинг.

Вилоят кубоги
Ярим финал учрашувлари
23 январь, шанба

12:00 "Панжоб-2009"  -  "Афросиёб"
12.50 "Нуробод" - "Универсиада"

Ўхшаш янгиликлар


Манба: samfutbol.uz