Футзал. Вьетнам ва Таиланд жаҳон чемпионатининг сўнгги икки иштирокчиси

Xayrulla Xoliqov
26 май 2021, 00:11
Шундай қилиб Литвада бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган барча 24 терма жамоа номи маълум бўлди.

Осиё плей офф ўйинларида Ироқ - Таиланд ва Вьетнам - Ливан жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Уй-меҳмон тарзида бўлиб ўтган баҳслар натижасига кўра, Таиланд билан Вьетнам ўз мақсадларига етиб, ЖЧ йўлланмасига эга бўлишди. 

20 май. Ироқ - Таиланд 2:7; Вьетнам - Ливан 0:0

25 май. Таиланд - Ироқ 4:0; Ливан - Вьетнам 1:1

Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 12 сентябрь куни старт олади ва 3 октябрга қадар давом этади. Мусобақа учта шаҳарда - Вильнюс, Каунас ҳамда Клайпедада ташкил этилади. Жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади.

Футзал бўйича ЖЧ-2021 иштирокчилари: 

Япония

Эрон

Ўзбекистон

Таиланд

Вьетнам

Ангола

Миср

Марокаш

Аргентина (амалдаги чемпион)

Бразилия

Парагвай

Венесуэла

Соломон ороллари

Литва (мезбон)

Қозоғистон

Португалия

Россия

Испания

Чехия

Сербия

Коста-Рика

Панама

Гуатемала

АҚШ

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com