Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўйинда Қозоғистонга имкониятни бой берди

Tolibjon Qosimov
22 янв 2016, 19:18
Футзал бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Олма-Ота шаҳрининг Баганашил туманида жойлашган "Зенит" спорт комплексида ўтказилган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Терма жамоамиз таркибида киритилган ягона голга Артур Юнусов муаллифлик қилди.

Ўртоқлик учрашуви
Қозоғистон - Ўзбекистон 3:1
Голлар
:  - А.Юнусов

Ўзбекистон: Биринчи бешталик: Рустам Умаров, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов.
Заҳира: Акмал Хазратқулов, Клим Тюгаев, Нодир Элибоев, Жавлон Аноров, Феруз Фахриддинов, Дилшод Раҳматов, Андрей Шлема, Даврон Чориев, Жамолиддин Шарипов.

Бу жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув эртага ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz