Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам БАА термасини мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
3 ноя 2017, 21:17
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Шаржа шаҳрида БАА термасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Учрашувда вакилларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Терма жамоамиз таркибида голларга Константин Свиридов, Артур Юнусов, Дилмурод Шавкатов ва Ҳусниддин Нишоновлар муаллифлик қилишди.

Футзал. Ўртоқлик учрашуви.

“Шаржа” спорт мажмуаси, Шаржа

БАА - Ўзбекистон 0:4

Голлар:
К.Свиридов, А.Юнусов, Д.Шавкатов, Ҳ.Нишонов.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон терма жамоаси БААга қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com