Футбол тарихидаги энг зўр триолар

Aslanov Jasurbek
13 янв 2016, 16:46
Замонавий футболда BBC ва MSN триолари тинимсиз кураш олиб бормоқда ва бугун сизга футбол тарихидаги энг кучли триоларнитақдим этамиз.

10. Криштиану Роналду, Уэйн Руни ва Карлос Тевес - CWC

"Манчестер Юнайтед" Криштиану Роналду, Уэйн Руни ва Карлос Тевес триоси билан Чемпионлар лигасида икки маротаба финалгача чиқа олган. Бу учлик комбинация, ақл ва ҳужумни якунлаш борасида Премьер-лига тарихидаги энг яхши триолардан бири ҳисобланади. 


9. Самуэль Это'О, Лионель Месси ва Тьерри Анри  - EMA

Месси, Анри ва Это'О Гвардиоланинг "Барселона"даги илк мавсумида ажойиб ўйин кўрсатган. Бу уч ҳужумчи 2008/09 мавсумда 100дан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган.


8. Роналдо, Рауль ва Зинедин Зидан - RRZ

Бу буюк учлик 2000 йиллар бошида "Реал"да ўйнашган. "Галактикос"нинг бу триоаси мухлисларнинг меҳрини қозона олган.


7. Деннис Бергкамп, Робер Пирес ва Тьерри Анри - BPA

Янги минг йилликда бу учлик энг сермаҳсул футболчилар бўлган. Трио 2003/04 даги "енгилмас" мавсумда 50 га яқин голли комбинацияларда иштирок этган.


6. Франк Райкард, Марко ван Бастен ва Руд Гуллит - RBG

Голландияликлар учлиги 1989/1990 мавсумда "Милан"ни Европа Кубоги ғолибига айлантира олган. Улар "Милан" билан кетма-кет 58 учрашувда мағлуб бўлишмаган ва 1988 йилда Голландия терма жамоаси билан Европа чемпионатида зафар қучишади.


5. Карим Бензема, Гарет Бэйл ва Криштиану Роналду - BBC

Барча даврларнинг энг қиммат ҳужум учлиги шубҳасиз дахшатли куч ҳисобланади. Юлдузлар 2013/14 мавсумда 97 та гол уриб, "Реал"га "Ла Десима"ни (10та Чемпионлар лигаси Кубоги) тақдим этди.


4. Альфредо Ди Стефано, Франсиско Генто ва Ференс Пушкаш - AFF

Ди Стефано, Генто ва Пушкаш 1950 йилларда "Реал"ни жаҳоннинг энг буюк клубига айлантирган. "Қироллик клуби" бу учлик билан барча совринни қўлга киритади, Генто эса 6 та Европа Кубогини қўлга киритган ягона футболчидир.


3. Бобби Чарльтон, Денис Лоу ва Жорж Бест - BDG

"Олд Траффорд"нинг "муқаддас учлиги" "Манчестер Юнайтед"га илк Европа Кубогини тақдим этади. Уччала афсона ҳам "Олтин тўп" олишга муваффақ бўлган.


2. Роналдо, Ривалдо ва Роналдиньо - RRR

Учта R Бразилия терма жамоасига Япониядаги жаҳон чемпионатида (2002) ғолиб бўлишга ёрдам берган. Бу трио Бразилиянинг олтин авлоди эди ва улар финалда Германия терма жамоасини мағлуб этиб шон-шарафга эришишган.


1. Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар - MSN

MSN 2015 йилда "Барселона" сафида 137 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўша йилда "Реал"нинг умумий голлари сони 106 тани ташкил этди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia