

Косельни Уэльсга қарши назорат учрашувида (2:0) 90 дақиқа ўйнади, аммо машғулотда жароҳат олди. Бугун францияликлар навбатдаги машғулотни ўтказишади ва жамоа шифокорлари Косельни майдонга тушиши ёки тушмаслигини аниқлашади.
Германия - Франция учрашуви 14 ноябрь куни Кёльнда бўлиб ўтади.
Олдинроқ, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру шикастланиш туфайли Германияга қарши ўйнамаслиги эълон қилинган эди.



