Фекир: "Лион" Мессини тўхтатиш учун ҳамма ишни қилади"

Aslanov Jasurbek
12 мар 2019, 10:37
"Лион" ҳужумчиси Набиль Фекир "Барселона"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳси ҳақида фикр билдирди.

"Мен учун Месси дунёнинг энг яхши футболчиси, чунки у 10 йилдан бери чўққида ва ҳар йили жамоада муҳим ролни бажаради. У "Барселона" учун совринлар ютади, Леони тўхтатиб қолиш учун ҳамма ишни қиламиз. "Барселона" - Европанинг энг кучли жамоаларидан бири, бундай клубга қарши ўйнаш доимо қизиқ.

Мухлислар мендан кўп нарсани кутишмоқда, бу нормал холат. Баҳс қийин бўлади, аммо қўлимиздан келган барча ишни қиламиз" - дейди форвард.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›