Фати яна операция қилиниши мумкин. У яқинда сафга қайтганди

Aziz Tukhtamuradov
22 янв 2022, 07:51
"Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фатининг ҳолати ҳақида маълумот берилди.

Текширув натижаларига кўра, 19 ёшли футболчи чап оёғидан жароҳат олган. Уни даволаш услуби бўйича яқин кунларда бир қарорга келинади. 

As нашри хабарига кўра, футболчи учун мунтазам равишда муаммо туғлдирадиган сони операция қилиниши мумкин. "Барса" шифокорлари ва мураббийлар штаби операция тарафдори. Фати ва унинг ота-онаси билан гаплашгандан сўнг, бу бўйича аниқ қарор қабул қилинади. 

У яна икки ой майдонга туша олмаслиги мумкин. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›