

- Биринчи ўйин, қолаверса сафарда тўп сурганимиз боис, барчамизда бироз ҳаяжон ва босим бўлди. Шунинг учун биринчи бўлимда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш қила олмадик. Танаффусдан кейин ўзимизга келганимизда вазиятни ўнглаб, дурангга эришимиз учун бизга вақт етишмади. Ваҳоланки, кечаги беллашув дурангга лойиқ эди. Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин? Мезбонлар учрашувга жиддий тайёргарлик кўргани сезилиб турди. Майдонда катта иштиёқ билан тўп суришди. Аммо биз уларга етарлича қаршилик кўрсатдик, дея оламан. Фақатгина ҳаводаги курашларда ютқаздик.
"Обод" ФК матбуот хизмати


