

Финалда монегасклар ПСЖга 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Форварднинг сўзларига кўра, ҳакам асосий вақтга жуда кам вақт қўшиб берган.
"Ҳар икки ҳолатда ҳам видеотакрорлар ПСЖга ёрдам бергани хафа қилди. Баъзида, расмга қараганда ҳеч нима кўринмаслиги мумкин. Бу ҳолат футболни ўлдириши мумкин. Ҳакам пенальти бўлган вазиятни 4 дақиқа кўрди, яна 4 дақиқа менинг голимни кўрди. Энди айтингчи, нима учун ҳакам ўйин якунида бор йўғи 2 дақиқа қўшиб берди?", - деди Фалькао.




