Фабрегас: "Сарри қўл остидаги "Челси" сенсация амалга ошириши мумкин"

Aslanov Jasurbek
6 окт 2018, 17:12
"Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри ишига юқори баҳо берди.

"Сарри қўл остидаги "Челси" сенсация амалга ошириши мумкинлигини ҳис қиляпман. Сарри жамоага олдинроқ келишини хоҳлаган бўлардим, аммо барибир унинг ишидан кўнглим тўқ.

Унинг футболга бўлган қараши меникига ўхшайди. Мураббий бўлсам, шунга ўхшаш услубда ишлайман. Сарри билан ҳамкорлигимиз узоқ давом этади деб ўйлайман" - дейди Фабрегас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›