Европа лигаси. "Астана"га қарши ўйинда МЮни ким жамоа сардори сифатида бошлаб тушиши маълум

28 ноя 2019, 19:20
Европа лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида Қозоғистоннинг "Астана" клуби ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

Мазкур ўйинда МЮнинг жамоа сардори биринчи бор Жесси Лингард бўлиши маълум бўлди. 26 ёшли ярим ҳимоячи ушбу янгиликка қуйидагича фикр билдирди:

"Бу катта шараф. Мавсум бошида етакчи бўлишни хоҳлаган бўлардим, деб айтгандим. Ҳозир шуни кўрсатиш учун айни вақт", — дейди Лингард.



Учрашув бугун Тошкент вақти билан 20:50да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: uefa.com