

Учрашувнинг 20-дақиқасида Испания термаси посбони Унаи Симон жамоадоши Педрининг пасини тўхтата олмади ва яна бир автогол қайд этилди. Шу орқали бу турнирдали 9-автогол бўлди. Қайд этиш керак, Евролар тарихида умумий ҳисоблаганда 9 автогол бўлганди.
Бунга қадар ушбу турнирда Матс Хуммельс, Войцех Шенсни, Мерих Демирал, Рубен Диаш, Рафаэль Геррейру, Лукаш Градецки, Мартин Дубравка ва Юрай Куцка каби футболчилар автогол қайд этганди.



