Евро-2020. Дания – Бельгия. Дарвозага умуман зарба бермаган футболчи "баҳс юлдузи" деб топилди

Sherzod Nurmatov
18 июн 2021, 02:05
Бельгия терма жамоаси Европа чемпионати "B" гуруҳи 2-турида Данияни мағлуб этди (2:1).

Лукаку ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди ва "star of the match" ("баҳс юлдузи") совринини қўлга киритди. 

Қизиғи, ҳужумчи тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб, ўйин давомида бирор марта зарба бермади. Унинг аниқ паслари эса 50%ни ташкил қилди. Аммо алоҳида айтиш лозим, у 5 марта ҳаводаги курашда ғолиб чиқди.

Маълумот учун, Ромелу биринчи турдаги Россия билан ўйинда (3:0) ҳам энг яхши ўйинчи деб топилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›